“Қийналиб қолган” Бритни Спирс ўтган йили қанча пул ишлагани маълум бўлди
Маданият-санъат
−
15 Май
18423Ижтимоий тармоқларда 42 ёшли поп юлдузи Бритни Спирснинг молиявий аҳволи билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Ушбу гап-сўзларга аниқлик киритиш мақсадида “Daily Mail” нашри хонанданинг ўтган йилда жамғарган пулларини ҳисоблади.
Нашрга кўра, 2023 йилда қўшиқчининг даромади 40 миллион долларни ташкил этган. У концерт дастурлари ва гастроль сафарларидан мўмайгина пул ишлаган.
Шунингдек, қўшиқчининг ўтган йили нашр этилган автобиографик китоби унинг моддий барқарорлигини таъминлаган. У нашриёт билан 15 миллион долларлик шартнома имзолаган. Айни пайтда Бритни бошқа хонандалар учун композицион қўшиқлар ёзиш билан ҳам шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден ва унинг рафиқаси 2023 йилда қанча даромад қилгани очиқланганди.
LiveБарчаси