Қирғизистон Президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

Олам

image

Бугун, 23 март куни Қирғизистон махсус хизматлари мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат махсус хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, хорижий фуқаролар ва давлатлараро қидирувга берилгани шубҳа остига олинган уюшган жиноий гуруҳларнинг ноқонуний фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича тезкор тадбирларни ташкил этиш чоғида трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган Озарбайжоннинг 5 нафар фуқароси қўлга олинган.

“Қирғизистонга трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган Озарбайжоннинг 5 нафар фуқароси – Алиев В.М., Бағиров С.А., Асқаров М.О., Беҳбудов М.С. ва З.И. Маммадовлар қўлга олинди”, дейилади махсус хизматлар берган маълумотда. 

Манбага кўра, қўлга олинганлар Қирғизистонга жиноий муҳитни мустаҳкамлаш ва ўғрилар мафкурасини тарқатиш, шунингдек, уларнинг мавқеини ошириш мақсадида мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштириш мақсадида келганликда гумон қилинмоқда.

"Уларнинг жиноий режалари давлатнинг уюшган жиноий гуруҳларга қарши фаол кураш сиёсати билан боғлиқ бўлиб, бу бутун постсовет маконига таъсир кўрсатди ва хорижий жиноий етакчиларнинг норозилигига сабаб бўлди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга суиқасд уюштирилгaн эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон суиқасд Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг