Қимматбаҳо металларни сотиб олиш тартибига қўшимчалар киритилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 февраль куни қабул қилинган  Ўзбекистон Президенти Қарори (ПҚ-85-сон) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига киритилган қўшимчалардан бири қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинишидир. 

Унга кўра, 

  • 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;
  • 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.

Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда янгича тартиб қилинишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилган. 


Унга кўра,

  • яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;
  • яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;
  • тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши.

Мақола муаллифи

Теглар

Қарор Заргарлик Қимматбаҳо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made