Қашқадарёда юзлаб фуқароларни қарийб 6,5 млрд сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда 

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида 600 нафардан зиёд фуқароларни қарийб 6,5 миллиард сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Данғара туманида 1993 йилда туғилган С.Н. ўтган йилнинг 19 сентябрь куни Қарши шаҳридаги нотурар бинода “Қарши кредит” МЧЖни ташкил этган. МЧЖга Тошкент шаҳрида 1999 йилда туғилган С.Ж.ни иш бошқарувчи этиб тайинлаган. Бироқ С.Ж. савдо-сотиқ, реклама ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиши лозим бўлса-да, ноқонуний равишда кўплаб фуқароларнинг пул-маблағларини кредит бериш орқали жалб этишга эришган. 

Жиноий шериклар биргаликда жуда кўп маблағларни ўзлаштириш мақсадида фуқароларга дастлабки тўлов эвазига кредитга пул беришга келишиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулнинг 20 фоизини олиб, қолган, ваъда қилинган пулларни мижозларга бир ой ичида нақд пул шаклида беришини айтиб, мижозларининг ишончини қозонади. Шундан сўнг, улар ўзларининг фаолиятига қонуний тус бериб, бир ойдан кўпроқ вақт давомида 606 нафар фуқародан 6 миллиард 462 миллион 550 минг сўм пулларни қабул қилиб олган. Катта миқдордаги нақд пулларни ўзларининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборади.

Ҳолат юзасидан 2023 йил 4 октябрь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда. Гумонланувчилар С.Н. ва С.Ж. номаълум томонга яширингани сабабли, уларга нисбатан сиртдан қамоқ жазоси тайинланиб, қидирув эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё фирибгарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made