Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди

Жамият

image

Қаҳрамон Қуронбоев Қўчқорович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтган ва унда уюшма раиси ҳамда унинг ўринбосарлари сайланган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноғомов Жовдатхон Султанович сайланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига эса Аслонов Абдулло Убайдуллоевич сайланди.

У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Билдирилишича, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 1997-2008 йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган. 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013-2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made