... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналистни ўғлининг кўз олдида отиб кетишди


15:10, 20.12.2017 Жамият
 7 655

Гумаро Перес аъзо бўлган журналистлар ассоциацияси унинг жасади берилишини ва қотиллик бўйича тергов ишлари олиб борилишини кутмоқдалар.

Сайтимизда бугун, жорий йилда 65 нафар журналист ўлдирилгани тўғрисида хабар берган эдик. Бу рақам яна биттага кўпайди.
 
Мексиканинг Веракрус штатида 35 ёшли журналист Гумаро Пересни отиб кетишди.
 
Гумаро Переснинг 6 ёшли ўғли ўқиётган синф ўқувчилари,  янги йил байрамини нишонлаётган вақтда, уларнинг хонасига қуролли киши бостириб кирган ва тўрт марта ўқ узиб Персени ўлдирган.  Гумаро Перес аъзо бўлган журналистлар ассоциацияси унинг жасади берилишини ва қотиллик бўйича тергов ишлари олиб борилишин кутмоқдалар.


 
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Перес мамлакатда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши бўйича, журналистик суриштирув ўтказаётган бўлган. 
 
“Чегара билмас репортёрлар” ташкилотининг ҳисоботида ҳам Мексика журналистлар учун энг хавфли давлат, деб топилганди. Бу мамлакатда 2000 йилдан буён 111 нафар журналист ўлдирилган. Шулардан, 38 нафари 2012 йилдан кейин, мамлакатга Энрике Пеня Ньето президент бўлганидан сўнг ўлдирилган.  


 
Шу йилнинг апрел ойида El Norte нашри ҳам мамлакатда журналистларнинг ўлдирилиши кўпайганидан кейн ёпилган эди. Буни газета бош муҳаррири, ҳақиқатни ёритадиган журналистлар учун иш шароити хавфли бўлиб, қотилларнинг жазосиз қолаётгани билан изоҳлаган эди. 
 

Теглар:Журналист Ўлдирилди Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар