... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига қабул квоталари эълон қилинди


10:53, 14.06.2018 Жамият
 2 050

Университетга умумий ўрта таълимни тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатнома ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 май 2018 йил қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2018-2019 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул эълон қилади.
 
Университетга умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.
 
Қабул квоталари қуйидагича:
 

Бакалавр


таълим йўналишлари бўйича:
 (умумий 100 нафар талаба)
 
“Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар” факультети:
(умумий 45 нафар талаба:)
 
  • Интернет журналистика йўналиши - умумий 10 нафар (3 грант, 7 контракт);
  • Медиадизайн йўналиши – умумий 10 нафар (3 грант, 7 контракт);
  • Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси – умумий 15 нафар (5 грант, 10 контракт);
  •  Медиамаркетинг ва реклама – умумий 10 нафар (3 грант, 7 контракт);
 
«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети:
 (умумий 55 нафар талаба:)
 
  • Телерадиожурналистика йўналиши – умумий 15 нафар (5 грант, 10 контракт);
  • Спорт журналистикаси йўналиши – умумий 10 нафар (3 грант, 7 контракт);
  • Халқаро журналистика йўналиши – умумий 10 нафар (3 грант, 7 контракт);
  • Жамоатчилик биан алоқалар йўналиши – умумий 20 нафар (6 грант, 14 контракт);
 

Магистратура

 
мутахассисликлари бўйича:
 (умумий 30 нафар магистр)
 
“Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар”факультети:
 
  • Интернет журналистика мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Босма оммавий ахборот воситалари мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Ноширлик иши ва муҳаррирлик мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Медиаменежмент мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
 
«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети:
 
  • Халқаро журналистика мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Ахборот хизматлари технологиялари мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Телевидение ва радиоэшиттириш мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Сиёсий-ҳуқуқий журналистика мутахассислиги – умумий 3 нафар (1 грант, 2 контракт);
  • Олий журналистика курслари – умумий 6 нафар (0 грант, 6 контракт) (маълумоти олий бўлган мутахассислар учун).
 
Маълумот учун юқорида номи келтирилган сиёсий-ҳуқуқий журналистика, медиаменежмент, интернет журналистика каби янги мутахассисликлар шу кунга қадар Ўзбекистоннинг ҳеч бир журналистика факультетида мавжуд бўлмаган, мутлоқ янги ва замон талабидаги мутахассисликлар дея эътироф этилмоқда.
 
Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15-июньдан 15–июльга қадар давом этади.
 
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018 – 2019 ўқув йили учун қабул: Инҳа университети биносида бўлиб ўтади.
 
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, “Зиёлилар” кўчаси, 9 –уй.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети қабул ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар