Поль Погба учун 145 миллион таклиф қилишмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилишга уриниб кўради. Мадридликлар бу футболчи учун 145 млн. евро тўлашга тайёр.

Маълумотларга кўра, “қироллик клуби” ёзда 26 ёшли футболчини 145 миллион евро эвазига бўлсада сотиб олмоқчи. Франциялик футболчи “қаймоқранглилар”нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсадларидан бири бўлади.

Погба жорий мавсум МЮ сафида 37та учрашувда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 11та голли пас берди. Футболчининг “манкунианлар” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Поль Погба

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг