Андижон ҳокими қизининг туғилган кунини дабдабали нишонлади (видео)
Жамият
−
17 Август 2020
157759Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида катта базм вақтида олинган видео тарқалди. Маълум бўлишича, бу тасвир 16 август куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфатда олинган.
Ҳоким қизи 19 ёшга тўлишини дабдаба билан нишонлаган. Оилавий маросимда ўзбек эстрадасининг машҳур вакили Муниса Ризаева қўшиқ куйлаган.
Манбаларнинг хабар беришича, ҳокимнинг қизига туғилган кунида Gentra автомобили совға қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан карантин чекловлари юмшатилди. Жумладан, 30 кишилик тўй ва оилавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023