Ўзбекистонлик спортчи иштирокидаги ҳодиса вазирларгача етиб борди

Жамият

image

Бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда Қирғизистонда ўтган мусобақада юз берган воқеа қизғин муҳокамаларга сабаб бўляпти. Гап шундаки 18 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида ўтказилган “қулатув” жанги бўйича “WEF PROFFIGHT” турнири ҳақида кетяпти.

Мусобақада ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ва қирғизистонлик Олтинбек Ориқбоев ўртасидаги жангдан сўнг, ўзбекистонлик спортчининг Ватани байроғини кўтариши ҳакамнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳакам Ўзбекистон байроғини рингдан ташқарига улоқтирди. Айни шу ҳолат ўзбекистонликларнинг жиддий норозилигини келтириб чиқарди.

Мазкур масала бўйича бугун, 22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Ишнинг барча жиҳатларини биргаликда ўрганиш ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришди.

Маълумот учун, ҳозирда Нурсултон Рўзибоевга нисбатан Instagram`даги саҳифасига жойлаштирган видео мурожаати сабаб Қирғизистонда мамлакат Жиноят кодексининг 313-моддаси (миллий, диний, этник ва ирқий можаро чиқаришга уриниш) бўйича судгача текширув бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг