Пандемия АҚШнинг дунёдаги ҳукмронлигини якунлайди – Le Monde

Олам

image

Янги коронавирус пандемияси АҚШнинг дунёдаги гегемониясини тугатади. Бу ҳақда “Le Monde” нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, бу жараёнда асосий ролни Хитой эгаллайди. Нашрнинг ёзишича, унинг таъсири Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини пандемия хавфи тўғрисида дунёни кечиктириб хабардор қилишга мажбур қилган.

"Инқироздан олдин Қўшма Штатлар ўз гегемон мавқейини тобора йўқотиб бораётган эди. Пандемия эса расмий Вашингтон раҳбариятини дунё тахтидан воз кечишга мажбур қилди“, дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 484 483 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 121 576 нафари соғайган, 244 780 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 118 127 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Пандемия Инқироз

Баҳолаганлар

627

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг