Марҳум 7 соатдан сўнг уйига қайтди

Бу қизиқ

image

Индонезиянинг Шарқий Ява вилоятида яшовчи ўз дафн маросимидан сўнг уйига қайтди. Бу ҳақда AsiaOne хабар бермоқда.

Маълум бўлишича,мотоциклда ҳалокатга учраган шахснинг жасади таниб бўлмас даражага келиб қолган эди. Унинг ёнида ҳужжатлари ҳам бўлмаган ва полиция марҳумнинг шахсини мотоциклга қараб аниқлаган.

Мотоцикл 40 ёшли Сунартога тегишли эди ва жасадни айнан унинг қариндошлари кўмган.

"Ҳатто жасадни ювиш вақтида ҳам қариндошлари уни бошқа одам эканини айти олмади", дейди маҳаллий полиция бошқармаси бошлиғи Али Канта.

Дафн маросими ўтгандан сўнг орадан 7 соат ўтиб Сунарто уйига қайтиб келди. Унинг айтишича, "ўлими" ҳақида ишхонасидаги ҳамкасбларидан эшитган.

Сунарто қурилиш компаниясида ишлайди ва уч ой муқаддам пулга эҳтиёж сезиб, Вариим исмли танишидан қарз олган. Гаров сифатида мотоциклини қолдирган. Афтидан айнан Варим йўл-транспорт ҳалокатида вафот этган эди.

Вариимнинг қариндошлари бу ҳақда эшитгандан сўнг кўмиш маросимини қайта ўтказмади ва қабр устидаги ёзувни алмаштиришди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезияда мотоҳалокатга Варим

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар