Тошкентдаги фалокат бўйича жиноят иши очилди – Бош прокуратура

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида савдо мажмуаси қурилиш майдонида металл конструкция ағдарилгани натижада 4 ишчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 28 август куни Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг металл билан ёпилган том қисми кулаб тушуши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчи оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этган. 2 нафар ишчи эса ҳодиса жойида бўлган фуқароларнинг кўмаги остида шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жабрланган икки нафар ишчи ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бош прокуратура фавқулодда вазият

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг