Тошкентда 5 та машина тўқнашди

Жамият

image

Кеча, 19 июнь куни соат 18:30 ларда, айни транспорт воситалари серқатнов бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситасида оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатланиб ўзидан олдиндаги ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситасининг орқасига бориб урилган.

Lacetti зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситасига, Matiz эса зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи З.Б. бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситасига урилган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ш.А. кескин тормоз берган вақтида ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ж.О. Nexia-3 русумли транспорт воситасининг чап олди томони билан Ш.А. бошқарувидаги Nexia-2 русумли транспорт воситаси орқасига келиб урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг