... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда Афғонистон ва Сурияда “жиҳод”ни бажаришни тарғиб қилган эркак қўлга олинди


18:20, 21.12.2017 Жамият
 4 203

Суриштирув давомида у Афғонистон ва Сурияда “жиҳод” амалларини бажаришни тарғиб этгани аниқланди.

Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи, ҳеч жойда ишламайдиган, муқаддам судланган, 1980 йил туғилган Ж.С. фаолияти тақиқланган “Туркистон ислом ҳаракати” диний террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумондор сифатида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Суриштирув давомида у Афғонистон ва Сурияда “жиҳод” амалларини бажаришни тарғиб этиш билан шуғулланувчи диний оқимлардаги террорчи ташкилотлар фаолиятида иштирок этиб келгани аниқланди.
 
Вилоят ИИБ матбуот гуруҳининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
 

Теглар:Жиззах Террор Эстремист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар