“Олтинни кўп ушлаб туришимиз керак эмас,” — Молия вазири ўринбосари

Жамият

image

Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 22 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида. Фақат банкларга депозит қўявермасдан босқичма-босқич молиявий бозорларга чиқишни ҳам йўлга қўйиш керак. 

“Шу орқали депозитлардан кўра кўпроқ фойда олиб келиш имкониятлари мавжуд. Олтинни ҳам аслида кўп ушлаб туришимиз керак эмас. Олтин ўзи кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди. Олтинни пул келтирадиган, фоиз ҳисобида фойда келтирадиган нарсаларга тикиш керак”, деди Одилбек Исоқов.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари тижорат банклари орқали катта давлат ташкилотларига йўналтирилган, шундай вазиятда давлат қарз “риск”ларига кафолат берган.

“Гарчи ҳукумат пули давлат ташкилотига кетса-да, биз буни қарз, деб тан олдик. Ҳар қандай “риск”да маблағларни давлат тўлаб бериши керак“, деди вазир ўринбосари.

Мутасаддилар ўтган йилдан буён давлат ички капитал бозорда облигацияларни сотувга чиқарганини айтиб ўтди. Жорий йилда облигациялар орқали 1-3 йил муддатга 850 миллиард сўмлик қарз олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг