Ўзбекистонда қарийб 250 минг киши коронавирусга тест топширди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугунгача қарийб 250 мингта коронавирусни аниқловчи тестлар олинган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов иштирокида ўтган брифингда сўз борди. 

Унда қайд этилишича, республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 25 апрель куни 8,579 та, шу вақтгача 242 536 та тест синовлари ўтказилган.

Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81 079 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. 

Уй шароитида 62,825 нафар, стационар шароитда эса 18,254 нафар фуқаро карантинга олинган. 

Шу вақтга қадар 207,336 нафар (уй шароитида 174,441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1869 нафарга етди. Улардан 789 нафари соғайди, беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг