БП “Менман, Жалолиддин” фильми юзасидан очилган жиноят иши ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева раҳбарлигида суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериали юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратур ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Тергов жараёнида,“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятига тегишли ҳужжатлар олиниб, молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинланган.

Аниқланишича, 2018 йил 22 июнда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда“Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин” номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

“Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 03 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларни жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ”, дейилади хабарда.

Айни масала юзасидан "Ўзбеккино" Миллий агентлиг ҳам ўз муносабатини билдирди ва жиноят иши бу "“Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқадор эмаслигини маълум қилди.

"Жиноят ишига Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёеванинг мутлақо алоқаси йўқ бўлиб, тарқатилган маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз", дейди агентлик.

Агентликнинг маълум қилишича, ушбу жиноят иши айнан “Мендирман Жалолиддин” фильмига нисбатан очилган эмас.

"Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Агентлик ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларидан ушбу текширилмаган ахборотни ноўрин талқин қилмасликни сўрайди. Чунки бу тергов жараёнларига босим ўтказиш ёки таъсир кўрсатишга уриниш, дея  баҳоланиши мумкин", дейлади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, "Мендирман Жалолиддин" сериалининг биринчи қисмининг тантанали тақдимот маросими жорий йилнинг 3 октябрь куни Тошкентдаги Конгресс холлда бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

1319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг