Чет элдан келаётган шифокорларнинг қадами қутлуғ келдими?

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, август ойида Ўзбекистонга коронавирус касаллигини даволаш ва шифокорларга амалий ёрдам бериш мақсадида чет давлатлардан, хусусан, Россия, Германия ва Туркиядан тиббиёт ходимлари келди.

Бу вазият аҳоли ўртасида “ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари ушбу касалликни даволай олмаяпти”, деган турли тушунмовчиликлар келтириб чиқармоқда. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова вазиятга ойдинлик киритди.

“Юртимизда тизим ёки шифокорлар ўз ишларини уддалай олмадилар дейиш нотўғри бўлади. Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи ҳам буни исботлаб турибди.Коронавирус янги ва унинг очилмаган қирралари кўп. У географик тузилишга, об-ҳавога, иқлимга, маҳаллий шароитга ва одамларни олиб бораётган турмуш тарзига қараб турлича кечмоқда. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш хозирги кун талабидир”, деди Барно Абдусаматова. 

Штаб аъзосининг сўзларига кўра, олимлар турли давлатларга бориб, нафақат амалий ёрдам беришган, балки маҳаллий олимлар билан бирга ҳар бир мамлакатда изланиш ўтказиб, даволаш ва касалликни саралаш, ташхис қўйиш бўйича янги, замонавий ва қулай, самарали усулларни кашф этишган. Чет эл мутахассислари Ўзбекистоннинг танлаган йўли ва тактикасига юқори баҳо берган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистонга Туркияда 16 нафар, Россиядан 40 нафар, Германиядан 10 нафар тажрибали мутахассислар Ўзбекистонга келди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг