Гидрометеорология хизмати марказига янги директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги қарори билан Шерзод Ҳабибуллахўжаевич Ҳабибуллаев Ўзгидромет директори бўлди.

Шерзод Ҳабибуллахўжаевич 2017-2020 йиллар давомида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Таъкидланишича, у соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатишни тезкорлик ва содда йўл билан бажариш бўйича бир қанча ишларни амалга оширган.

2013−2017 йилларда у АКТ вазирлиги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази директори бўлган.

Маълумот ўрнида, 2004−2017 йилларда Ўзгидрометни Виктор Чуб бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Ҳабибуллаев

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг