Президент уч ташкилот фаолиятини танқид қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолиятини танқид қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида гапирган. 

Йиғилишда тармоқлар ва йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинар экан, жорий йилнинг ўтган даврида янги лойиҳалар доирасида бор-йўғи 1 миллиард долларлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилгани қониқарсиз деб баҳоланган.

Йиғилишда Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, юқори қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган саноат сиёсатини юритишимиз зарур. Мавжуд хомашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ва кўламини кескин кенгайтириш ушбу саноат сиёсатининг негизи бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг