... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Жерар Депардье россиялик тадбиркор аёл билан судлашмоқчи


10:55, 15.12.2016 Шоу-бизнес
 3 620

Суд томонидан актёрнинг тадбиркор устидан ёзган аризасининг моҳияти ошкор қилинмаяпти.

Француз актёри Жерар Депардье рус миллатига мансуб тадбиркор аёл Елена Лазаревадан 7,2 миллион рубль миқдоридаги маблағни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, Депардье 13 декабрь куни тадбиркор аёл устидан судга мурожаат қилган. Ҳозирча суд унинг аризасини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, суд томонидан актёрнинг тадбиркор устидан ёзган аризасининг моҳияти ҳам ошкор қилинмаяпти.
 
Маълумот учун, актёр Жерар Депардье Франция фуқаролигини сақлаб қолган ҳолда, 2013 йилда ўз хоҳишига кўра Россия фуқаролигини олган. Айни вақтда у Россияда яшамоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Жерар Депардье 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!