Арипов Қирғизистонга борди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 1 август куни Абдулла Арипов Қирғизистон Республикасига борди. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.

Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортида Абдулла Ариповни Қирғизистон вице-Бош вазири Жениш Разақов кутиб олди.

Абдулла Арипов ташрифи давомида Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадқали Абилғозиев билан учрашади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков қабулида ҳам бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Абдулла Арипов Муҳаммадқали Абилғозиев

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг