Украина гўзали Қрим ҳақидаги саволга кутилмаган жавобни берди
Олам
−
26 Октябрь 2019
9835"Мисс Украина - 2019" гўзаллик танлови ғолиби Маргарита Паша Қримнинг кимларга тегишли экани ҳақидаги саволга ғайриоддий тарзда жавоб берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Мен Қрим барча одамларники эканига ишонаман. Ернинг бутун ҳудуди, барчамизга тегишли", деди Паша Унинг айтишича, опаси Феодосияда яшайди ва болалигида Маргарита ярим оролда кўп вақт дам олган.
Бир мунча вақт олдин, Паша "Дунёвий ҳаёт" дастурида украин тилида интервью беришдан бош тортгандан кейин жанжалнинг марказида қолди. Қизнинг қарори туфайли унинг суҳбати дастурда эфирга узатилмади.
Кейинчалик, Паша ўзи хоҳлаган тилда гаплашишини тушунтирди. Шу билан бирга, у рус ва украин тилларини яхши билишини ва ўз мамлакатини севишини айтди.
LiveБарчаси