БМТ Бош котиби бутун сайёрани кутиб турган хавфдан огоҳлантирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш барча мамлакатлар Ҳукуматига видеомурожаат йўллади. У ўз мурожаатида пандемия сабаб сайёра болаларнинг келажаги хавф остида қолаётганидан хавотирдалигини маълум қилган. 

Гутерриш коронавирус пандемияси туфайли юзага келган таълимдаги узилишлар ер юзининг барча авлодлари учун ҳалокат бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

“Ўқувчиларни мактабга хавфсиз равишда қайтариш глобал аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа бўлиши керак”,  дейди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, июль ойи ўрталарига келиб 160 га яқин мамлакатдан 1 миллиард ўқувчи мактаб таълимни олишдан мосуво бўлган. Шунингдек, 40 миллион бола мактабгача таълимсиз қолмоқда. 

Пандемиядан олдин ҳам 250 миллион бола таълим олиш имкониятига эга эмас эди ва ривожланаётган мамлакатлардаги ўрта мактаб ўқувчиларининг тўртдан уч қисми ўрта маълумотсиз мактабни тарк этган. 

"Энди биз бутун бир авлоднинг ҳалокатига дуч келмоқдамиз, бунинг натижасида фойдаланилмаган инсоний имкониятлар йўқ бўлиб кетиши, кейинги ўн йилликлардаги тараққиётга путур етиши ва мустаҳкамланган тенгсизлик кучайиши мумкин",  деди БМТ Бош котиби ўқувчиларни мактабларга хавфсиз равишда қайтариш бўйича БМТнинг тавсияларини дунё ҳукуматлари учун тақдим этаркан.

Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 18 миллион 543 662 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 700 714 нафари вафот этган, 11 миллион 143 031 нафар соғайган. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

1358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг