ЖЧ ўзбекистонликлар учун мувафаққиятли якунланди

Спорт

image

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ўз якунига етди. Эътиборлиси мусобақада ўзбекистонлик спортчилар мувафаққиятли иштирок этишди. 

Бироз аввал ўзбек оғир атлетикачиларидан Турсуной Жабборова 81 кг гача вазнда 1 та олтин, 2 та кумуш медалларини қўлга киритган бўлса, Мирҳосил Мирзабоев эса териа жамоа ҳисобига 2 та бронза медалини қўшиб қўйди.

МОҚ Матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонлик атлетлар ушбу дунё биринчилигида умумжамоа ҳисобида жами 16 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди. Шулардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, ва 2 таси бронза медалларидир. 

ЖЧда шоҳсупага кўтарилган ўзбек спортчиларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Оғабек Нафасов – 2 та кумуш
Нигора Абдуллаева – 3 та олтин
Асадбек Наримонов – 1 та олтин, 2 та кумуш
Кумушхон Файзуллаева – 3 та олтин
Турсуной Жабборова – 1 та олтин, 2 та кумуш
Мирҳосил Мирзабоев – 2 та бронза


Мақола муаллифи

Теглар

Лас-Вегас жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг