Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Бухоро вилоятига бориб, вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди. 

Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёрат давомида Муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 апрель куни Ўзбекистонга Туркманистондан кириб келган ҳаво оқими натижасида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғиши кузатилди. Табиий офат натижасида Бухоро вилояти энг кўп зарар кўрди. Вилоятда 4800 хонадон зарар кўрди. Бундан ташқари кўплаб инфратузилма объектлари зарар кўрди ёки ишдан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Бухоро

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг