... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Месси ортидан Роналду ҳам Португалияга учадиган бўлди


01:00, 01.07.2018 Спорт
 1 890

Уругвай терма жамоаси Эдинсон Каванининг дубли эвазига ғалабани расмийлаштириб, чорак финалга йўлланма олди.

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Уругвай – Португалия учрашуви якунига етди. Учрашувда Уругвай терма жамоаси Эдинсон Каванининг дубли эвазига ғалабани расмийлаштириб, чорак финалга йўлланма олди.
 
Ўйинга келсак, Кавани Суареснинг узатмасидан сўнг бош билан тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда Португалия рақиб дарвозаси олдидан ҳеч қандай ҳужум уюштира олмади.
 
Иккинчи бўлимда бурчак тўпидан оширилган тўрни Пепе бош билан зарба йўллаб, голга айлантирди. Аммо ҳимоя чизиғи кучсиз бўлган португалияликларни Кавани қарши ҳужумда жазолади.
 
Ўйин сўнгига қадар португалияликлар мағлубиятдан қутулиш учун бир нечта ҳужумлар уюштиришди, бироқ бугуннинг ўзида дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланмиш Роналду ва Месси учун 2018 йилги жаҳон чемпионати аламли тарзда якунланди.
 
Уругвай – Португалия 2:1.
Голлар: Кавани (7, 62) – Пепе (55).
 
Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Санчес, 81), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 63), Торрейра, Весино, Кавани (Стуани, 74), Суарес.
 
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Рикарду Перейра, Фонте, Адриен Силва (Куарежма, 65), Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 74), Бернарду Силва, Жоау Мариу (Фернандеш, 85), Роналду.
 
Огоҳлантириш: Роналду (90).

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Уругвай Португалия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!