... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Кучли ирода ва Хорватия финалда!


09:47, 12.07.2018 Спорт
 1 618

Хорватияни финалда Франция терма жамоаси кутиб турибди.

Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичидан ўрин олган иккинчи учрашув ғолиби аниқланди ва у Франция билан финалда ўйнайдиган бўлди.
 
Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасида кечган баҳс 2:1 ҳисобида хорватияликларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.
 
Учрашув дастлабки дақиқалариданоқ юқори суръатда бошланди ва 5-дақиқада Киран Триппье жарима зарбасидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очди. Мазкур голдан кейин ўйин тизгини наминал мезбонлар қўлига ўтди. Инглизлар эса тўпни рақибда қолдириб қарши ҳужумларга асосий эътиборни қаратишди.
 
Шу тариқа, биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳам томошабоп ўйин давом этди ва ниҳоят, 68-дақиқага келиб, Иван Перишич ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа асосий вақтда бошқа гол урилмади ва жамоалар экстра бўлимга юзланишди.
 
Қўшимча бўлимлар эса хорватияликларнинг бироз устунлиги остида бошланди ва ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Аниқроғи, 109-дақиқада Марио Манжукич ҳимоячилардан кўра илғорроқ бўлди ва кучли ҳамда аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
 
Табиийки, бу голдан сўнг инглизлар бор эътиборини ҳужумга қаратишди, аммо ҳар қанча уринишмасин Хорватиянинг мудофаасини бузиб ўтиш насиб этмади.
 
Шу тариқа Златко Далич шогирдлари Франция терма жамоасининг финалдаги рақибига айланишди. Англия эса учинчи ўрин учун Бельгия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
 
ЖЧ-2018. 1/2 финал.
Хорватия – Англия 2:1 (0:1, 1:0).
Голлар: Перишич (68), Манжукич (109) – Триппьер (5).
 
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).
 
Англия: Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хорватия Англия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!