Хоразм коронавирусдан холи ҳудудга айланди, ҳозирча

Жамият

image

Хоразм, Наманган ва Самарқанд вилоятида жами 12 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 26 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

"Айни соатларда Хоразм вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Хоразмда бугун тузалган 3 нафар фуқаро билан вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган жами 233 нафар беморнинг барчаси соғайди.

Наманганда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (5 нафари Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 5 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 75 ёшли онахон бўлса, ёши кичига 17 ёшда. Вилоятдан ани пайтга қадар 240 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 247 нафарга етиб, даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу вилоят  ҳам коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга яқин турибди.

Шунингдек, Самарқандда тузалганлар ҳам (30 ёшли ва 24 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан. Эндиликда вилоятда соғайганлар 249 нафарга етиб, даволанаётганлар 89 нафарни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, бугун 29 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2636 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3281 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг