Ўзбошимчалик билан автомобиль ҳайдаган ўсмир 6 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Жамият

image

Жиззах вилоятида кеча, 30 май куни 15 ёшли ўсмир қаровсиз қолган «Газ-69» русумли транспорт воситасини ўзбошимчалик билан ҳайдашга уринган. Оқибатда 6 ёшли болани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 май куни соат 19:30 ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Раваллиқ Маҳалла фуқаролар йиғини, Гулшан кўчасида ҳайдовчи 1959 йилда туғилган Т.Н. (эркак) "Газ-69" русумли транспорт воситасида стол-стулларни, шу кўчадаги яшовчи Н.З.нинг хонадонига олиб келган ва машинани қаровсиз қолдирган.

Бирга келган таниши, 2005 йилда туғилган С.Э. (ўғил бола) автомобилни ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлиб, юргизиб юбориши натижасида вояга етмаган пиёда, шу уйнинг олдида ўйнаб юрган, 2014 йилда туғилган Б.Х.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, вояга етмаган 6 ёшли Б.Х. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Қашқадарёда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг