...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Финалда Франция!


09:33, 11.07.2018 Спорт
 1 900

Учрашув бельгияликларнинг устунлигида бошланди, бироқ...

Кеча, 10 июль куни жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Франциянинг қўли баланд келди.
 
Учрашув бельгияликларнинг устунлигида бошланди, бироқ вақти-вақти билан Францияда ҳам хавфли ҳужумлар юзага келди. Ҳужумкор руҳда ўтган биринчи бўлимда гол урилмади.
 
Иккинчи бўим ҳам бельгияликларнинг бир қатор ҳужумлари билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш французларга насиб этди. 51-дақиқада Франция стандарт вазиятни голга айлантирди: Самуэль Умтити бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
Шундан сўнг Бельгия янада ҳужумга зўр берди, Франция эса қарши ҳужумда бир қатор вазиятларга эга бўлди, бироқ сўнгги зарбалардаги ноаниқлик “учранглилар”га панд берди. Шу тариқа, Франция тарихида 3-марта финалга йўлланма олди, Бельгия эса 2-марта финалга чиқа олмади.
 
ЖЧ-2018. Ярим финал.
Франция – Бельгия 1:0.
Гол: Умтити (51).
 
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди (Толиссо, 86), Гризманн, Жиру (Нзонзи, 85), Мбаппе.
 
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли (Батшуайи, 90), Витцель, де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Дембеле (Мертенс, 60), Азар, Лукаку.
 
Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Франция Бельгия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!