Красноярскдаги фожиада ўзбекистонлик бедарак йўқолди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Красноярск ўлкасида тўғон ёрилгани, натижада 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Красноярск яқинида тўғон ёрилиши оқибатида 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Дишпод Абдужапарович Азимов бедарак йўқолди.

Жорий йилнинг 19октябрь куни Cейба дарёсидаги Красноярск ўлкасида “Сисим” олтин қазиб олиш артелининг технологик сув омбори ёрилди, у “Сибзолото” МЧЖ таркибига киради. Баландлиги тўрт-беш метр бўлган  тўлқинлар пастдаги тубларни ювилишига олиб келди. Лой, тошлардан иборат сел иккита ётоқхона ва хўжалик иморатларини вайрон қилди.

"Sputnik"нинг маълум қилишича, бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси LW-500 юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, яна 4 нафар ишчининг тақдири номаълум.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ушбу масалани алоҳида назоратга олган.

Эслатиб ўтамиз, Красноярск яқинидаги фожиа 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 44 нафар ходим жароҳат олди, улардан 9 нафари шифохонага ётқизилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик тўғон Красноярск

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг