... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Отажоновдан янги концерт: импровизация, ретро ва камчиликлар (эксклюзив фотопост)


14:22, 26.05.2017 Шоу-бизнес
 9 796

Хонанда концерт бошида залга йиғилган мухлислардан узр сўради.

Ўтган йилнинг 28-29 октябрь кунлари хонанда Жаҳонгир Отажонов “Истиқлол” санъат саройида “Куз гуллари” номли яккахон концертини қўйган эди.
 
Жорий йилнинг 24-25 май кунлари ҳам хонанда Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида “Синфдош қиз” деб номланган иккинчи концерт дастурини тақдим этди.
 



 
Соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган концерт 20 дақиқага кечикди. Мухлисларнинг тинимсиз қарсакларидан сўнг Жаҳонгир Отажонов саҳнага чиқиб келди ва қўшиқ куйлай бошлади.
 
Табиийки, хонанда 2 соат давом этган концертда ҳеч қандай танаффуссиз фақат жонли ижрода куйлади. Концерт репертуаридан асосан янги қўшиқлар жой олди, лекин, одатга кўра, ретрога айланган ва мухлислар қалбидан жой олган тароналар ҳам тақдим этилди.
 






Хонанда концерт бошида залга йиғилган мухлислардан узр сўради. “Сизларнинг талаб ва истакларингиздан келиб чиқиб, иккинчи марта концерт беряпмиз. Аммо, яширмаймиз, тан олиш керак, яхши тайёргарлик кўролмадик. Буни ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Шунинг учун ҳаммангиздан узр сўраймиз”, деди Жаҳонгир Отажонов.
 
Декорация дабдаба билан безатилмаган, раққосалар ҳам жуда кам чиқиш қилган. Хонанданинг ўзи аксар қўшиқларни қоғозга қараб куйлади.
 



 
Хонанда дастлаб янги қўшиқларини айтди, кейин эса мумтоз адабиёт намуналарини ижро этди. Масалан, Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Оразин ёпғоч” деб бошланувчи ғазалининг замонавий сайқалда куйланиши мухлислар олқишига сазовор бўлди.
 
Концертнинг иккинчи қисми шўх ашулаларга уланиб кетди, залда мухлислар рақсга тушишди. Шунингдек, “буюртма” бўйича халқ қалбидан жой олган ретро қўшиқлар ҳам ижро этилди. Бундан ташқари, импровизация қилган ҳолда режага киритилмаган қўшиқларнинг куйланиши зални оёққа турғазди.
 





 
Якунда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон ҳақидаги таронани айтиб, барчага миннатдорлик билдирди. Лекин залдаги мухлислар саройни тарк этишни истамадилар ва хонанда билан расмга тушишга киришишди.
 
Бундан яна бир хулоса чиқариш мумкин, одамлар жонли ижрони соғинган ва уни жуда қадрлайди.
 












Бобур Жалолов
Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

Теглар:Жаҳонгир Отажонов Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

NODIR
10:20 04.06.2017

albattaa hozirgi zamonda jonli ijroga baxo berish juda maroqli bu misol qilib .piyazovni konsert dasturini olsak boladi xalq ichida bemalol oz kuyini kuylay oladi bundan hamma hursand lekin shuni ham esdan chiqarmaslikni tavsiya qilardim xalq ichidagi xaqiqiy talant soxiblarini qidirish kerak


Qunduzxon
09:08 04.06.2017

Juda ajoyib shunaqa qo'shiqchilarimiz safi ko'paysa qaniydi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!