Ўзбекистонда браконьерлик сабаб табиатга 2,69 млрд сўм зарар етказилган

Жамият

image

Ўзбекистонда 345 та ҳолат бўйича 2 млрд. 690 млн. сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, қўмитаси томонидан май ойи – «Браконерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинган эди. Шу вақт ичида 629 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Қўмитанинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 465 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 421,9 млн. сўм жарима белгиланди.

345 та ҳолат бўйича 2 млрд. 690 млн. сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Ҳозиргача 215 та ҳолат бўйича 195,5 млн. сўм жарималар ва 143 та ҳолат бўйича 242,8 млн. сўм табиатга етказилган зарар ундирилди.

107 та ҳолат бўйича 1 млрд. 892 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Давлат экология қўмитаси табиат

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг