АҚШ Марказий Осиёдаги муҳожирлар учун 2 миллион доллар ажратди

Жамият

image

АҚШ ҳукумати, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали, COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиёда муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратади. Ушбу ёрдам USAID томонидан молиялаштирилган ва “Winrock International” амалга ошираётган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида тақдим этилиб, у ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

Таъкидланишича, COVID-19 пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирларнинг гуманитар ва молиявий инқирозига олиб келди, уларнинг аксарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва ўтиш жойларида қийинчиликларга дуч келмоқда. Иш ва четдан юборилаётган пул маблағларини тўхтатилиши оилаларни тегишли ресурсларсиз ҳамда ҳуқуқий ҳимоясиз қолдирди. Мигрантлар, шунингдек, ўзларини вирусдан қандай ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот ва ресурсларга эга эмаслар.

“USAID “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида жуда зарур бўлган ёрдамни тақдим этади, шу жумладан ахборот манбалари билан таʼминлайди, асосий хизматларга йўлланмалар беради, муқобил турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди, муҳожирларга ушбу қийин вазиятни енгишда ёрдам бериш учун кўникмалар ва тренинглар ўтказади. Лойиҳа, шунингдек, юридик ва психологик ёрдам кўрсатиш орқали муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади“, дейилади агентлик хабарида.

“Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси Марказий Осиёнинг беш республикасига далилларга асосланган амалиёт ва трансчегаравий муносабатларда ўзаро жавобгарликни кучайтириш, одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини кучайтиришда ҳукуматлар, ННТлар ва хусусий секторнинг самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлаши кўзда тутилган.

“USAID COVID-19 пандемияси пайтида бутун Осиё бўйлаб муҳожирлар ва уларнинг оилалари дуч келаётган ўзига хос қийинчиликларни яхшироқ тушунишга ҳаракат қилмоқда. Муҳожирларга умумий аҳолини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсат салбий таъсир кўрсатиши, уларга қўллаб-қувватлаш тизимларидан фойдаланиш имконияти чекланиши, натижада улар яшаш учун табиий ресурсларга таянишга мажбур бўлиши мумкин. Марказий Осиёда бўлгани каби, заифликни камайтириш ва тизимларни мустаҳкамлаш мақсадида барча учун инвестициялар бутун минтақада амалга оширилади“, дейди агентлик.

Эслатиб ўтамиз, USAIDХалқаро тараққиёт бўйича дунёдаги етакчи агентлик ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш “катализатори” ҳисобланади. USAID ўз фаолиятида АҚШ миллий хавфсизлиги ва иқтисодий гуллаб-яшнаш ғоясини илгари суради, Америка халқи саховатини намойиш этади ва ривожланаётган мамлакатларнинг ўзини ўзи таʼминлай олиш имкониятларини кенгайтириб, уларнинг барқарорлигига йўл очади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё USAID

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг