...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳондаги энг обрўли сиёсатчилар аниқланди


11:14, 15.12.2016 Олам
 3 810

Сайёрамизда деярли 7,4 миллиард инсон яшайди, аммо мазкур рейтингда келтирилган 74 киши дунёда катта ўзгаришлар қилишга қодир.

Американинг “Forbes” журнали жаҳоннинг энг нуфузли кишилари рейтингини эълон қилди. Бу йилги рўйхатда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин етакчилик қилди.
 
Владимир Путин тўртинчи йил энг эътиборли, обрўли, нуфузли сиёсатчи, деб тан олинмоқда. У ҳар йили ўз мамлакати нуфузини дунёнинг турли бурчакларига танитиш бўйича, қолаверса, дунё ҳамжамиятида Россия таъсирини кучайтириш борасида самарали меҳнат қилаётгани таъкидланди.
 
Рейтингнинг иккинчи поғонаси АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга насиб этди. Ўтган йилги рўйхатда иккинчи ўринда бўлган Германия канцлери Ангела Меркель бу йил учликни якунлади.
 
Рейтингда кўпчиликка яхши таниш бўлган Microsoft асосчиси Билл Гейтс еттинчи, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди тўққизинчи, Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўнинчи, БМТнинг яқинда сайланган котиби Антонио Гутерриш, Филиппин президенти Родриго Дутерте етмишинчи ўриндан жой олган.
 
Ўтган йилги рейтингда 10-ўринда бўлган АҚШ президенти Барак Обама бу йил 48-қаторни банд этди. Шу йил ноябрь ойида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған рўйхатнинг 56-поғонасида турибди.
Дурдона Расулова

Теглар:Forbes Обрўли сиёсатчилар Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!