...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон урушининг ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган қизиқарли фактлари


18:12, 03.05.2018 Бу қизиқ
 8 425

Холокост вақтида немислар томонидан 1,1 миллион яҳудий болалари ўлдирилган.

Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг аянчли ва қирғинбарот урушдир. У 1939 йилдан 1945 йилгача давом этган. Қуйида уруш ҳақида баъзи фактларини бериб ўтамиз.
 
1. Мексика – 1938 йилда Австрия аннексия қилинганда қарши чиққан ягона давлат.

 
2. Япон армияси офицери Хиро Онода уруш тугаганидан 27 йил ўтибгина таслим бўлган. Разведкачи кичик лейтенант Филиппиндаги ороллардан бирига яшириниб, душман ҳақида ахборот тўплашни давом эттирган. У Японияни капитуляция қилингани ҳақидаги хабарни душман тарқатган ёлғон хабар деб ҳисоблаган. Хиро Япония Император армиясининг собиқ майори Ёсими Танигути шахсан Филиппинга келиб, ҳарбий ҳаракатларни тугатиш ҳақида буюруқ бергач таслим бўлган.

 
3. 1923 йил туғилган 80 фоиз эркак Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳалок бўлган.

 
4. Буюк Британиянинг амалдаги қироличаси Елизавета II санитар автомашиналари механик-ҳайдовчиси бўлиб хизмат қилган. Унинг хизмати 5 ой давом этган.

 
5. Иккинчи жаҳон урушида японлар холокостда ўлдирилган яҳудийлардан кўпроқ хитойликни ўлдирган.

 
6. Париж жомеъ масжиди яҳудийларга немис аскарларидан яширинишга ёрдам берган. Уларга мусулмонларнинг қалбаки туғилганлик гувоҳномалари берилган.

 
7. Польшага Вермахт бостириб кирганда, Визна қишлоғини 720га яқин поляк ҳимоя қилган. Улар немисларнинг 42 минг аскар, 650 оғир қурол ва 350 танкдан иборат 19-армия корпусини тўхтатиб туришган. Улар ҳужумга 3 кун бардош беришган.

 
8. Буюк Британиянинг уруш давридаги Бош вазири Уинстон Черчилл 1945 йил ғалабадан кейин ўтказилган сайловда мағлуб бўлган.

 
9. Япон Цутуми Ямагути Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан омон қолган. У 2010 йилда 93 ёшида ошқозон саратонидан вафот этган.

 
10. Иккинчи жаҳон уруши йилларида “Оскар” ҳайкалчалари металл етишмовчилиги сабабли оҳакдан ясалган.

 
11. Холокост вақтида немислар томонидан 1,1 миллион яҳудий болалари ўлдирилган.

 
12. Польшалик шифокор Евгений Лазовский ва унинг ҳамкасблари холокостда 8000 яҳудий болаларини қутқариб қолган. Улар немис аскарлари Розвадов шаҳрига кирмаслиги учун юқумли ич терлама касаллиги эпидемиясини эълон қилганлар.

 
13. Немис ҳарбийлари Париж шаҳрини эгаллаганда Адольф Гитлер Эйфел минорасининг чўққисига чиқа олмаган. Французлар атайин лифтларни бузиб қўйганлар.

 
14. АҚШнинг Пирл-Харбор базасига ҳужум бошлангач, Канада АҚШдан аввал Японияга уруш эълон қилган.

 
15. Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония Германиянинг эътирозларини рад қилиб, яҳудий қочоқларини қабул қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!