Трамп АҚШ Россияни “тийиб” тургани учун кам тўлашаётганидан нолиди

Олам

image

Кеча, 9 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка Европа мамлакатларини Россиядан ҳимоя қилаётгани учун кам ҳақ олаётганини маълум қилди.

“НАТО кўп йиллар давомида АҚШ ҳисобига ғолиб бўлиб келади. Биз Европани Россиядан ҳимоя қиляпмиз, шунга қарамай (альянс давлатларининг мудофаа) харажатлар сўнгги 15-18 йилда мунтазам қисқариб келяпти”, дейди Трамп Огайодаги митингда.

АҚШ Президентининг фикрича, Европа етакчилари уни шундай баёнотлари сабабли ўтмишдоши Барак Обамадан фарқли ўлароқ унчалик ҳуш кўрмайди.

“Уларга “Тўпланганингиз учун раҳмат, биз буни қадрлаймиз. Мен Вашингтонга қайтяпман. Ҳайр”, деб турувчи Обама ёқади”, деб таъкидлаган Трамп.

Аввалроқ, Дональд Трамп президентлигининг қолган вақтида қандай ишлашни режалаштиргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО АҚШ-Россия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг