Президент бугун мурожаатнома йўллайди
Жамият
−
24 Январь 2020
7793Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди.
Мурожаатнома соат 11:00 да мамлакатдаги барча телеканаллар орқали намойиш этилади.
Айни вақтда “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида жойлашган “Congress hall” Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбар ходимлари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва дипломатик корпус вакиллари билан гавжум.
Президент мурожаатномаси QALAMPIR.UZ сайтида ҳам онлайн ёритиб борилади.