Ўзбекистонда қайси вилоятларда коронавирус аниқлангани айтилди

Жамият

image
Одамларнинг кўзи гўрга киргач очиладими ёхуд Ҳукумат қаерда хато қилди? north_east

Одамларнинг кўзи гўрга киргач очиладими ёхуд Ҳукумат қаерда хато қилди?

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бугун, 30 март соат 15:00 ҳолатига кўра 145 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда ушбу инфекцияни юқтириб олган беморлардан икки нафари вафот этди. Касалланганларнинг 7 нафари соғайиб, оиласи бағрига қайтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус аниқланган ҳудудлар бўйича маълумотларни очилади. Қайд этилишича, коронавирус Тошкент шаҳри ва 7 вилоятда аниқланган. Булар: 
•    Тошкент шаҳри;
•    Тошкент вилояти;
•    Фарғона вилояти;
•    Наманган вилояти;
•    Андижон вилояти;
•    Бухоро вилояти;
•    Хоразм вилояти;
•    Қашқадарё вилояти.

Айни вақтда мамлакатда чоралар кучайтириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан жорий йилнинг 24 мартидан эътиборан мамлакатда кучайтирилган тартиб жорий этилди

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 28 март куни қабул қилган қарорига кўра, 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди. Аммо стикерлар бериши бошлангани йўқ. Тартиб бекор қилингани бўйича гап-сўзлар тарқалишига қарамай, масъул идоралар расмий баёнот билан чиққанича йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1577

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг