ТИВ океан ортидаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ, Канада ва Америка қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади.

Унда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб “Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатгани айтилган.

Элчихона мазкур даврда АҚШдан Ўзбекистонга боришни режалаштирган фуқароларга ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлашни тавсия қилган. Авиабилетларни қайтаришда Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даврида жарималар олинмайди.

Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинадилар.

Шунингдек. АҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса АҚШга бориш тавсия этилмайди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюрувчилар орасида коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсий мурожаатсиз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади, аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот элчихонанинг узбекистан.орг ва Бош консулхонанинг www.uzbekconsulny.org веб-сайтларида жойлаштирилган).

Шу муносабат билан ҳамда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида элчихона ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона томонидан доимий ишлайдиган “ишонч телефонлари” очилди ва ишламоқда.

Кеча, 15 март ҳолатига кўра, элчихона аккредитация қилинган мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган. 

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишларини сўрайди:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси:
Манзил: 1746 Massachusetts Avenue, N.W. Washington, D.C. 20036
Телефон: (202) 887-5300, Факс: (202) 293-6804
Эл.манзил: [email protected]
Консуллик бўлими:
Телефон: (202) 887-5300 (эхт. 1), Факс: (202) 202-9633
Эл.манзил: [email protected]
Телеграм: @ElchixonaUZ
Фахриддин Мўминов, мобил телефон/телеграм: (202) 251-8298).

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона:
Манзил: 630 3rd Avenue, 5th floor, New York, 10017
Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178
Эл.манзил: [email protected]
Телеграм канал: https://t.me/consulNY

1. Улуғбек Ахмедов, мобил телефон/телеграм: +1 917 539-4664;
2. Қаҳрамон Далимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4406;
3. Фарҳод Азимов, мобил телефон/телеграм:+1 347 217 4404.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Айни вақтда Ўзбекистонда COVID-19 вируси аниқланган беморлар сони 6 нафарга етди.

Маълумот учун, дунё бўйича 169 605 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 6518 нафари вафот этган, 77 772 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг