ТДПУ ўқитувчиси фирибгарлик учун қўлга олинди

Жамият

image

Тошкентда абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш учун “кўк”ида олган фирибгар ўқитувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. фуқаро Х.Я.ни Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига, 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик ТДПУ

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг