... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президенти КХДР етакчиси билан учрашишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берди


10:17, 10.01.2018 Олам
 1 007

У бу ҳақда бугун, 10 январь куни бўлиб ўтган анъанавий йиллик матбуот конференциясида маълум қилган.

Аввалроқ, КХДР ва Жанубий Корея давлатларининг делегацияси учрашгани тўғрисида хабар берилган эди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан “муайян вазиятларни инобатга олган ҳолда” учрашишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берди. У бу ҳақда бугун, 10 январь куни бўлиб ўтган анъанавий йиллик матбуот конференциясида маълум қилган.

Ўтгани йилнинг ёзида Мун Чжэ Ин Берлин шаҳрида чиқиш қилганида, КХДР етакчиси билан учрашув ярим оролдаги қарама-қаршилик ва тарангликни бартараф этишга хизмат қилса, учрашишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берганди.

Икки корейс давлати етакчиларининг олий даржадаги учрашуви 2000 ва 2007 йилда, Шимолий Кореянинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир ҳаётлик даврида бўлиб ўтган.
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Мун Чжэ Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!