...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея – Мексика ўйини вақтида олти киши отиб ўлдирилди


15:18, 25.06.2018 Спорт
 13 661

Етти нафар эркак ўз жамоасига мухлислик қилиш учун хусусий уйнинг гаражига тўпланган.

23 июнь куни ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг иккинчи давраси доирасида бўлиб ўтган Жанубий Корея – Мексика ўйини вақтида Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳрида олти киши отиб ўлдирилди.
 
Маълумотга кўра, етти нафар мухлис ўз жамоасига ишқибозлик қилиш учун хусусий уйнинг гаражига тўпланган. Улар жойни тўғрилаб, телевизорни ёқганларида гаражга қуролли одамлар кириб, ҳаммани отиб ташлаган.
 
Мухлисларнинг олти нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, биттаси оғир яраланган.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Мексика 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ-2018 Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!