...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанни Инфантино “Локомотив” клубига табрик мактубини йўллади


10:43, 03.12.2018 Спорт
 1 800

Мазкур ислоҳотларни амалга оширишда Сизларга муваффақиятлар тилаб қоламан!

ФИФА президенти Жанни Инфантино Тошкентнинг “Локомотив” клубини Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани билан табриклаб, мактуб юборди. Мактубда, жумладан, шундай дейилади:
 
“Тошкентнинг ПФК “Локомотив” клуби кетма-кет учинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани муносабати билан ўз табригимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.
 
Мазкур чемпионликка ўз ҳиссасини қўшган, катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширган клубнинг барча ходимларини ҳам юксак натижа билан табриклаб қоламан.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртингизда футбол ривожи учун амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар, чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар футбол жамоатчилигини хурсанд қилмоқда.
 
Мазкур ислоҳотларни амалга оширишда Сизларга муваффақиятлар тилаб қоламан!”

Теглар:Локомотив Жанни Инфантино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!