Вирус сабаб Ўзбекистонга Chevrolet Equinox етказилиши вақтинча тўхтатилди

Олам

image

Короновирус туфайли Хитойдаги аксарият автокомпаниялар эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли ўз заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйишди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, ушбу фавқулодда вазият туфайли, Chevrolet Equinox русумли транспорт воситаларини Ўзбекистонга етказиб бериш, минтақадаги эпидемияга боғлиқ вазият ўзгармагунга қадар тўхтатиб турилади.

“Chevrolet Equinox автомашинасини сотиб олиш учун шартномани тузган ва етказиб беришни қайта тиклашни кутишни истамаган мижозлар белгиланган тартибда тўланган суммани олишлари мумкин. Шунингдек, UzAuto Motors дилерлик дўконларида сотилаётган бошқа ҳар қандай автомобилни сотиб олиш учун шартномани ўзгартиришлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Equinox маркаси Ўзбекистонда UzAuto Motors дилерларида 2019 йил 27 декабрдан бери сотиб келинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Chevrolet Equinox Вирус

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг