Тўрткўл тумани ҳокими ўзгарди

Жамият

image

Бугун, 26 май куни халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов иштирок этди. У туман ҳокими лавозимига шу кунгача Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Азатович Шамуратовнинг номзодини таклиф қилди.

Таклиф қилинган номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.

Сессияда Рустам Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун, Рустам Шамуратов ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодий ривожлантириш масалалари котибияти бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, Тўрткўл тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Элликқалъа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўрткўл тумани

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг