“Ўзбекконцерт” кулдиришни назорат остига оляпти
Шоу-бизнес 26 Февраль 19:40 7894
image

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида қизиқчилик ва сўз саньати усталарининг фаолиятига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда сўзга чиққан “Ўзбекконцерт” ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров қизиқчиликни фаҳш ва уятсиз ҳазиллар билан қориштириб юбораётган жамоаларни кескин танқид қилди.

“Тан олиш керак, муаммоларимиз жуда кўп. Буларни бартараф этиш учун экспертлар гуруҳининг 30 фоизини алмаштирдик. Илгари маънавият ва маърифат марказидан бир кишини олган бўлсак, энди улар икки нафарга етди. Жамоат фикридан келиб чиқиб, бошқа соҳа вакилларини ҳам жалб қилдик”, дейди Абдуқаҳҳоров. 

Шунингдек, йиғилиш давомида устоз санъаткорлар бошчилигида қизиқчилар ижодий клубини ташкил этиш таклифи ўртага ташланди. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳар бир концертни обдон назоратдан ўтказиш, тўғри йўналиш кўрсатиш ва шу орқали турли муаммоларнинг олдини олишдан иборатдир. Йиғилишда таъкидланишича, кўплаб концертлар сценарийсида рад этилган ҳазилларни жамоалар ўзбошимчалик билан намойиш этишяпти. Бунинг ортидан эътирозлар келиб чиқмоқда. Янги ташкил этилаётган клуб бундай ҳолатларни ўз назоратига олади. 

Манзура Сайфиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 2.9