Мактабларда жорий қилинаётган олтин ва кумуш медаллар ОТМга кириш имтиёзини берадими?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, мазкур медаллар ўқувчиларга қандай имтиёзлар беради? 

Баъзи Telegram каналларида баён қилинаётганидек,  олтин медаль олган мактаб битирувчисига кириш имтиҳонларида тўплаган умумий балига 50 фоиз, кумуш медаль олган мактаб битирувчига эса 30 фоиз балл қўшиб берилишига оид маълумотлар тўғрими? Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарларга ойдинлик киритди. Расмий баёнотда шундай дейилади:

“Низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган. Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўз билимларини кўрсата олишлари лозим. Қолаверса, Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этиш тарафдори.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборатдир”. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги олтин медаль кумуш медаль

Баҳолаганлар

601

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг